Ирландиянинг Ryanair авиакомпанияси самолётларидан бирини Криштиану Роналду шарафига «Ryanaldo» деб номлади. Аввалроқ Мадейрадаги аэропорт Криштиану Роналду номи билан аталиши хабар қилинганди.

Авиакомпания бу ҳаракати билан футболчини табриклаган.

«Мадейрадаги аэропорт сенинг номингга аталгани билан табриклаймиз, Криштиану. Сенинг номингдаги самолёт биздан сенга совға бўлсин»,- деб ёзилади компаниянинг twitter'даги саҳифасида.

Манба: Tribuna.Uz