Жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида қорақалпоғистонлик соҳибкорлар 59 минг 700 тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича 50 миллион 100 минг долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, буғдойдан бўшаган 28 минг 150 гектар майдонда такрорий экин экилган. Хусусан, 3 минг 662 гектарда сабзи, карам, шолғом, бодринг парваришланаётган бўлса, 1 минг 20 гектарга яқин полиз, 950 гектардан зиёд майдонга картошка экилди. Шунингдек, кунгабоқар, мош, кунжут ва шолидан жами 144 минг 852 тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган. Етиштирилган маҳсулотнинг 45 минг 678 тоннасини ички бозорда сотиш, 10 минг 243 тоннасини қайта ишлаш, 37 минг 321 тоннасини  қиш мавсуми учун захирага ғамлаш назарда тутилмоқда.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида 51 минг 610 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилиш режалаштирилган.