Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти ҳудудида Олмаотадан Екатеринбургга йўл олган транспорт воситаси иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди ва 6 киши ҳалок бўлди.

ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 37 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, жароҳатланганларнинг эса 11 нафари россиялик экани аниқланган.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.