"Яшил технологиялар" ривожланиши словакиялик дизайнер Рене Габриеллининг 50 метр елканли серҳашам яхта концептини яратишига сабаб бўлди. Яхта тоза энергия манбаи — қуёш ва шамол ҳисобига ҳаракатланади.

Кема юраги бўлиб литийли аккумулятордан қувват олувчи иккита электрон турбина хизмат қилади. Улар ўз навбатида кема сиртининг учдан бир қисмини қопловчи қуёш панели ҳамда бутунлай яхта ичига кириб кетувчи телескопик елканда жойлашган шамол энергияси аккумуляторидан қувват олади.

Экоэнергетика қўлланилган технология кеманинг барча энергияга боғлиқ бўлган функциялари — ҳаракатни таъминлашдан тортиб, асосий маиший эҳтиёжларини қоплашгача ёрдам беради.

Экстерьер ва интерьер яхтанинг ҳашамдорлигидан дарак беради. 11,2 метрли кема катта бассейн, дам олиш ҳудуди ва барга эга. Шунингдек, кеманинг ичида транспорт жойлашинуви учун 8 метрли гараж бўлиши кўзда тутилган. Яхтага 10 киши сиғиши мумкин.