Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» жамоаси Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди. Эквадорнинг «Индепендьенте дель Валье» жамоасига қарши финалнинг биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди, жавоб учрашувида эса колумбияликлар Медельинедаги стадионда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 9-дақиқада Мигель Борха уришга муваффақ бўлди.

Ушбу соврин клуб тарихидаги иккинчиси бўлди. Жамоа Либертадорес кубоги-1989 финалида Парагвайнинг «Олимпия» жамоасини мағлуб этганди.

Либертадорес кубоги-2016. Финал. Иккинчи учрашув

Атлетико Насьональ (Медельин, Колумбия) – Индепендьенте дель Валье (Сангольки, Эквадор) – 1:0
Гол: Борха, 9 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Герра, 40; Борха, 74 – Рисотто, 29; Сорноса, 43; Кайседо, 90+3.