Mars қандолатчилик компанияси эгаларидан бири Форрест Эдвард Марс 26 июлда Сиэтлда 84 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Кичик Форрест Эдвард Марс компания асосчиси Фрэнк Марснинг эвараси бўлган. Марҳум 30 йил давомида ўзининг синглиси ва укаси – Жаклин ва Жон Марслар билан комптанияни бошқарган.

Кичик Марс 1931 йилда туғилган. У ўзининг меҳнат фаолиятини 1955 йилда Price Waterhouse компанияси аудитори ва ҳисобчиси сифатида бошлаган. Кейинроқ у Mars’га ишга ўтиб, молия маъмури лавозимида ишлаган. Бундан кейин эса Нидерландиядаги фабрикани бошқарган.

1991 йилда Кичик Марс раҳбарлигида компания маҳсулотлари Россия, Польша ва Чехияга етказила бошланган.

1999 йилда Марс пенсияга чиққан, бироқ 2006 йилгача компания директорлар кенгаши аъзоси бўлиб қолган.

Bloomberg агентлиги Кичик Марснинг давлатини 31,5 млрд долларга баҳолаган. У Bloomberg Billionaires Index талқини бўйича энг бадавлат одамлар рўйхатида 21-ўринни эгаллаган. Марс оиласи Forbes журнали талқини бўйича АҚШнинг энг бой оилалари орасида 3-ўринни эгалламоқда. Журнал Форрест, Жаклин ва Жон Марснинг бойлигини 78 млрд долларга баҳолаган.

Компанияга Milky Way, M&M's, Snickers, Dove, Orbit, Pedigree, Royal Canin, Whiskas савдо белгилари тегишли.