Россиянинг "Мегафон" уяли алоқа оператори ва Nokia компанияси Россияда 5G тармоқларини биргаликда ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда операторнинг матбуот-баёнотида айтилган. 

Шу муносабат билан компаниялар тегишли меморандум имзолашди.

"Компаниялар стандартнинг татбиқ қилиниши ва ривожланишининг техник жиҳатларини ўрганадилар ва Россиянинг тартибга солувчи идоралари ва халқаро ташкилотлар билан алоқанинг янги стандарти ва уни тижорий жорий қилишнинг кўрсаткичларига техник талабларни муҳокама қилишади", дейилмоқда хабарда.   

Шунингдек, компаниялар 5G тармоқни 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган стадионларда синовдан ўтказишлари мумкин.