Нью-Йоркнинг бош майдони – Таймс-скверда Хитой ҳукуматининг Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли ороллар ҳақидаги ташвиқот ролиги кунига 120 мартадан намойиш қилинмоқда. Роликни намойиш қилиш 23 июлда бошланган, бироқ "Синьхуа" ахборот агентлиги бу ҳақда уч кун ўтгач маълум қилди

Видеодаги кадрларда ўлканинг гўзаллиги намойиш қилиниб, Хитой бу ҳудудда суверенитетга эгалиги айтилади. 12 июлда Гаагадаги Халқаро суд Хитой Жануби-Хитой денгизидаги оролларга "тарихан ҳуқуқи" йўқлиги ва Филиппин ҳуқуқини бузаётгани ҳақидаги қарорни чиқарганди. Суд бу оролларга эгалик қилиш ҳуқуқини Филиппин фойдасига чиқарган