Нью-Йорк собиқ мэри, миллиардер Майкл Блумберг Демократлар партияси съездида чиқиш қилди ва унда АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни фирибгар дея баҳолади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Блумберг Трампнинг кўп бора банкрот бўлганлигини ва судланганлигини эслатди. Бундан ташқари, миллиардернинг маълум қилишича, Трампдан фарқли равишда у ўз йўлини нолдан бошлаган.
«Трамп мамлакатни ҳудди ўз бизнесини юритгандек, бошқаришини айтмоқда. Худонинг ўзи бизга ёрдамчи бўлсин! — деди Блумберг ўз нутқи давомида. — Мен Нью-Йоркда яшайман ва фирибгарни яхши фарқига бораман».