Поль Погбанинг агенти Мино Райола ўз мижозининг «Манчестер Юнайтед» сафида тиббий кўрикдан ўтишини бекор қилди.

Тиббий кўрик 27 июль куни Майами шаҳрида ўтказилиши белгиланганди. Аммо «МЮ» ва «Ювентус» вакиллари трансфер борасида келишувга эриша олмагани туфайли, футболчининг тиббий кўрикдан ўтиши бекор қилинган.

Манчестерликлар футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилган, туринликлар эса футболчисини қўйиб юборишни истамаяпти ва кўпроқ талаб қилиб, таклифларни қайтармоқда.

Қолаверса, Погба учун «Реал» ҳам кураш олиб бормоқда. Футболчи манчестерликлар жамоаси янги мавсумда ЕЧЛда ўйнамаслиги туфайли, мадридликлар сафида ўйнашни истаётгани айтилмоқда.

Райола ушбу футболчисининг трансфери орқали 30 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган.

Манба: Tribuna.uz