Британиянинг Highland Gold Mining (HGM) компанияси Қирғизистондаги Ункуртош олтин конини ўзлаштириш учун хитойлик сармоядорларни ҳамкорликка таклиф этмоқда. Мазкур компания Россиядаги энг йирик ўнта олтин қазиб олувчи компаниядан бири ҳисобланади. Бу ҳақда, Хитой олтин саноати конгрессида иштирок этган HGM компаниясининг ижрочи директори Жон Манн маълум қилган.

HGM вакили шу мақсадда хитойлик тадбиркорлар билан олиб борилган музокаралар ва сармоя ҳажмига батафсил тўхталмаган. Унинг айтишича, бизнес мулоқот Хитойнинг барча йирик компаниялари билан олиб борилган. 

Highland Gold Mining компаниясининг асосий акционери эса – Роман Абрамовичнинг Millhouse Group компаниялар гуруҳи (32 фоиз) ҳисобланади.