Футбол бўйича Россия ва Туркия терма жамоалари ўртасида 31 август куни ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкин.

Хабарда ёзилишича, учрашув Анталия шаҳрида ўтказилади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 август куни Россияга келиб, Владимир Путин билан учрашади ва шу ташриф вақтида у россияликлар раҳбарини ушбу ўйинни биргаликда томоша қилишга таклиф этади.

Бу учрашув ўтган йилнинг ноябрида туркияликлар томонидан Сурия осмонидаги россияликлар самолёти уриб туширилишидан кейин ёмонлашган икки давлат муносабатлари илиқлашишидаги воситаларда бўлиши кераклиги айтилмоқда.

Манба: Tribuna.uz