Михаил Зурабов Россиянинг Украинадаги элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин «Зурабовни лавозимидан озод этиш тўғрисида» фармонини имзолаган.

Зурабов 2009 йилдан буён Россиянинг Украинадаги элчиси ҳисобланарди. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида маълумот йўқ.