Россия миллий валютаси АҚШ доллари ва еврога нисбатан ойлик курсларининг қуйи кўрсаткичларини янгилашда давом этмоқда. Шу билан у Brent русумли нефть нархининг бир баррели 43 доллар атрофида баҳоланаётган бир вақтда, қадрсизланиш воситасида ўз даражасини ушлашга уринмоқда. 

АҚШ федерал захира тизимининг қарорини кўпчилик кутгани боис, у жаҳон бозорларига сезиларли таъсир кўрсатмади. 

Шундай қилиб, "29 июль" кунги ҳисоб-китоб савдоси бўйича 1 доллар - 0,5 рублга қимматлашиб, 66,42 рублга, 1 евро - 0,72 рублга ўсиб, 73,69 рублга етган. 

Рубль курси 28 июль кунги савдоларда ҳам жаҳоннинг захира валюталарига қадрини йўқотиб, саккизинчи кундирки бивалюта саватига нисбатан (0,55 доллар ва 0,45 еврога пасайган) пасайишда давом этди. 

Доллар 4 рублга, евро – 4,5 рублга қимматлашган.