You Tube'да amazingDIYprojects  ники билан рўйхатдан ўтган швециялик фойдаланувчи ўзига хос кашфиётга қўл урди. У учадиган кресло яратди ва ўзи ясаган лойиҳасини қандай тайёрлаш тўғрисидаги кўрсатмаларни ўз каналига жойлади.

Учар кресло саккизта винт ёрдамига ҳавога кўтарилади. Шунга ўхшаган машиналар аввал ҳам яратилган, лекин уларда 12, 16 ва 54 та электромотордан фойдаланишган. Янги «уриниш»да уларнинг сони саккизтагача қисқарган. Бунга ихтирочи 5 литр ёқилғи кетадиган двигател ёрдамида эришди.

АmazingDIYprojects никли фойдаланувчи аввал ҳам шунга ўхшаш кашфиётини дунёга кўрсатган. Ўшанда унинг учар машинаси беш қаватли уй баландлигича кўтарилган, лекин парвоз 10 мартадан кўп давом этмаган эди...