Null Shtern услуби барча одатий ва ҳашамдор меҳмонхоналар рақобатчисига айланмоқда. Унинг ичида тўшак ва кичик шкафдан бошқа ҳеч нима йўқ. Девор, шифт, эшиклар ўрнига — атрофда фақат Швейцария Альп тоғларининг ажойиб кўриниши. Бу ноодатий меҳмонхонанинг асосчиларидан бири бундай «дизайн»ни қуйидагича изоҳлайди: «Биз сиз ва таасуротларингиз ўртасида туриши мумкин бўлган барча деворлардан воз кечдик». Дарвоқе, Null Shtern таржима қилинганда «нол юлдуз» деб номланади. Беш юлдуз бўлмаса ҳам, тепангизда  саноқсиз юлдузлар ёғду сочиб туради. 

Меҳмонхона тахминан 2 минг метр баландликда, Швейцария Альпи бағрида жойлашган. Бир кеча тунаб қолиш 210 долларга баҳоланади.

Ишчилар каравотни ўрнатиш учун ерни текислашига тўғри келди.

Меҳмонхонада девор, шифт, ювиниш хонаси йўқ — фақат катта каравот ва иккита кичик шкаф мавжуд. Ҳожатхона хонадан беш қадам узоқликда жойлашган.

Меҳмонхона ўз мижозларига тоғ ва тунги осмоннинг панорамали кўринишини таклиф этади.  

Шунингдек, Null Shtern бошқа меҳмонхоналар каби ўз меҳмонларига хонага ташриф буюрувчи шахсий хизматчиларни таклиф қилади.

Хизматчи яқинда, ёғочли уйда яшайди. У меҳмонлар учун кечки овқат ва нонушта тайёрлаб, тўғри меҳмонхонага келтириб беради.  

Шунингдек, об-ҳавонинг ўзгаришига қараб брон қилишни сўнгги дақиқада ҳам бекор қилиш мумкин.