Американинг Tesla Motors компанияси Невада штатида, ўзининг барча автомобиллари ҳамда Tesla нинг бошқа лойиҳалари учун литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи  «Гигафабрика»сини очди. Унинг расмий тақдимоти, 29 июлга белгиланган эди. Бироқ, Bloomberg ва Wired журналистлари белгиланганидан 3 кун аввал таклиф этилган.

ОАВнинг таъкидлашича, «Гигафабрика»нинг ҳудуди ва бинолари атиги 14 фоизга тайёр. Шунга қарамай, стационар қувватлаш ускунаси Powerwall учун тажрибавий батареялар ишлаб чиқариш бошлаб юборилган. 

Заводда бўлган журналистлар ва блогерлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилганини ва кўплаб роботларни қайд этганлар. 

Ҳисобларга кўра, 2017 йилнинг иккинчи ярмига келиб «Гигафабрика» 31 фоизга шай бўлади. Аммо, айни заводнинг ишга туширилиши билан, компания йиллик автомобиль ишлаб чиқаришни 50 мингдан 500 мингга етказиш имконига эга бўлади. 3 йилдан сўнг, корхонада 10 минг нафаргача киши меҳнат қилади. «Гигафабрика» тўлиқ фойдаланишга топширилгач, унинг ҳудуди 930 минг квадрат  метр ёки 262 та футбол майдонига тенг бўлади.