Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан “Одам савдосига қарши курашишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлиги” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳар йили дунё бўйича 2 миллион 800 минг киши одам савдосидан жабр кўрмоқда. Мамлакатимизда ушбу жиноятга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, кенг жамоатчилик ҳамкорликда курашаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Давра суҳбатида одам савдосининг олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди.