Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишни қўллаб-қувватлаган ва мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен тарафдори бўлган айрим туркиялик прокурорлар, исён омадсизликка учрагач, Германияга учиб кетишнинг уддасидан чиқишган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Шу муносабат билан, Туркия ТИВ расмий Берлин ҳукуматига мурожаат қилиб, уларни қайтаришни сўрамоқда. 

Бу ҳақда, Туркия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Мавлуд Чавушўғли маълум қилган.