Туркия ҳукумати мамлакатда давлат тўнтарувига уринишдан кейин қуролли кучлардан 2400 дан кўпроқ ҳарбий бўшатилгани ҳамда 130 дан кўпроқ ОАВ ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда CNN Turk’га иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, давлат тўнтарувига уринишдан кейин 726 зобит ва 1684 аскар хизматдан бўшатилган. Ёпилган ОАВ орасида 3 та янгиликлар агентлиги, 16 та телеканал, 45 та газета бор. Шунингдек, бошқа медиаресурслар ҳам ёпилган.   

Аввалроқ Туркия ҳукумати давлат тўнтарувига уринишдан кейин 42 журналистнинг ҳибсга олинишига ордер бергани маълум қилинганди.