Турли махфий маълумотларни ошкор қилишга асосланган WikiLeaks сайти АҚШнинг демократик партияси Миллий қўмитасининг серверларидан олинган аудиоёзувларни омма эътиборига ҳавола этди. Бу ҳақда, WikiLeaks ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Эълон: Демократик партия қўмитаси аудиоёзувлари», — дейилади WikiLeaks қисқа хабарида.

Бу маълумотлар Қўмита серверларига уюштирилган хакерлик ҳужумлари оқибатида қўлга киритилган. 

Аввалроқ, WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж Россиянинг АҚШ демократларининг мактублари ошкор бўлишига алоқаси йўқлигини айтган эди.