Facebook ижтимоий тармоғининг 2016 йил иккинчи чоракдаги даромади ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 59 фоизга ўсиб, 6,43 млрд долларни ташкил этди, дейилади компания ҳисоботида. 

Компаниянинг даромади ҳар бир акция ҳисобидан 97 центни ташкил этган, ўтган йили бу рақам 50 центдан иборат бўлган эди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, таҳлилчилар ҳар бир акция учун 82 центлик даромадни тахмин қилишган. Шундай қилиб, компаниянинг 2016 йил иккинчи чоракдаги соф даромади 2,06 млрд долларга етган.

Ижтиомий тармоқнинг иккинчи чоракда рекламадан кўрган фойдаси 63 фоизга ўсиб, 6,24 млрд долларни ташкил этган. Бунда, унинг 83 фоизи мобиль рекламадан тушган. Умуман, Facebook компаниясининг 2016 йилги даромади 25 млрд долларни ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Ушбу ҳисоботдан сўнг, компания акцияари нархи 6 фоиздан кўпроққа ўсган.