2018 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган Петербургдаги стадион кўпчиликнинг эътиборини тортаётган эди. Унинг қурилиши белгиланган вақтдан анча ўтиб кетгани сабаб бу борада латифалар ҳам тарқаб кетди.

Петербург вице-губернатори Игор Альбин бугун You Tube'даги каналида бир видео жойлади. Унда ишчилар стадион очилишига сабрлари чидамай биринчи ўйинни ўзлари ўтказишаётгани тасвирланган.

Аввалроқ стадионни қураётган компания қурилиш тўхтатилганини маълум қилган эди, лекин ишчилар ҳамон тўхташгани йўқ.