АҚШ давлат котиби Жон Керри 29 июлда Парижга жўнайди ва у ерда Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос билан Фаластин-Исроил ихтилофини тартибга солиш бўйича музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда журналистларга АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди. 

"Керри 29 июлда кечки пайт Парижга жўнайди ва у ерда Аббос билан учрашиб, "икки халқ учун икки давлат" тамойили истиқболларини" муҳокама қилади", деб айтди Кирби. 

Кирби музокаралар 30 июлда бўлишини, ундан кейин Керри Вашингтонга қайтишини маълум қилди.