Липецк вилоятида автомобилнинг устунга урилиб кетиши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Улардан 3 нафари катта ёшли кишилар, 2 нафари эса болалар бўлган, деб ёзмоқда Россия ИИВнинг Липецк вилояти бошқармаси матбуот хизмати.


Полиция маълумотларига кўра, пайшанба куни кечқурун М4 “Дон” федерал автойўлида ВАЗ-2110 автомобилининг 44 ёшли ҳайдовчиси Воронеж томон ҳаракатланаётиб, бошқарувни қўлдан чиқарган ва устунга бориб урилган. 

ЙТҲ натижасида автомобилдаги 44 ёшли йўловчи аёл, 7 ва 17 ёшли болалар бахтсиз ҳодиса рўй берган жойнинг ўзидаёқ ҳалок бўлишган. Ҳайдовчи ва 21 ёшли йўловчи эса жонлантириш бўлимига етказилган, бироқ олинган жароҳатларнинг жиддийлиги туфайли улар шу ерда жон беришган. 

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.