Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Андижон шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2016 йилнинг 1 август куни шаҳардаги олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06.00дан то тест синовлари тадбири тугагунига баъзи кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилди.

"Ҳурматли андижонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари! 2016-2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича жорий йилнинг 1 август куни бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятидаги мавжуд олий ўқув юртларида давлат тест имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрининг “Ўзбекистон” ҳамда Фитрат, “Ўзбекистон” – Бобуршоҳ кўчалари, Андижон Давлат тиббиёт институтига олиб борувчи Бобуршоҳ ва Отабеков кўчалари, “Ўзбекистон” кўчасидан Бобуршоҳ кўчасининг “Саноат” чорраҳасигача ҳамда Андижон Давлат Университетига олиб борувчи “Университет” кўчасида 2016 йилнинг 1 август куни эрталаб, соат 6.00 дан 15:00 га қадар автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади", дейилган хабарда.