АҚШ денгиз пиёда аскарларига тегишли F/А-18C қирувчи самолёти Калифорнияда ҳалокатга учради. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, қулаш синов парвози вақтида юз берган. Самолётни бошқарган учувчининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Самолёт нима сабабдан қулагани маҳаллий органлар томонидан ўрганилмоқда.