Ямалада Салехард туман клиник шифохонасига 37 киши куйдирги касаллигидан даволаниш учун ётқизилган. Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазирлиги манбасига асосланиб, РИА “Новости” хабар берди

“Салехарддаги даволаш муассасаларига 37 киши, шу жумладан 22 нафар бола  ётқизилди, улардан 9 нафари куйдирги касаллигига чалингани тахмин қилинмоқда”, - дейилди идорада. 

Бундан аввал Ямала тундрасида чорва молларининг куйдирги касаллигига йўлиққани туфайли кийикларга ҳам зарар етгани хабар қилинган. Ямалада куйдирги касаллигининг тарқалиши муносабати билан текширув ишлари йўлга қўйилди.