Бельгиянинг Мейзе шаҳридаги ботаника боғида ўсувчи, дунёдаги энг йирик гул ҳисобланувчи Titan Arum (Amorphophallus titanum) ёки "мурда гул" гуллади, деб ёзмоқда Derniere heure.

Боғ вакилининг сўзларига кўра, ўсимликнинг гуллаш жараёндан баҳра олишни истаганлар ихтиёрида атиги 72 соат бор. Гулнинг бу қадар салбий маънода номланишига унинг ўзидан, мурда ва сасиган балиқ ҳидларининг аралашмасига ўхшаш қўланса ҳид чиқариши сабабдир. Ғунчанинг баландлиги 1,9 метрга, вазни 18 кгга яқиндир. Боғ ходимлари гулни томоша қилиш учун махсус бурун ниқоби олиб келишни унутмасликни тавсия қилишмоқда. Ҳар 5-10 йилда гуллайдиган улкан ўсимликнинг вазни эса 100 кг тош босиши мумкин. 

У ўзидан чиқараётган ҳиди билан ўлаксахўр қўнғизлар ва қон ҳидига келувчи пашшаларни ўзига чорлайди.