Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй ядровий қуролдан "қўрқитувчи куч" сифатида фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Мэй бир кунлик сафар билан келган Братиславадаги матбуот-анжуманида журналист ундан Россияга қарши ядровий қурол ишлатишга тайёрлиги ҳақида сўраган.

Словакиянинг TV3 телеканали мухбири берган савол ўтган ҳафтада британ парламентида ўтган ядровий салоҳият бўйича дебатлар билан боғлиқ ҳолда берилган.

"Ҳақиқатан ҳам, ўтган ҳафтада Буюк Британия парламентида ядровий дастуримизнинг давом эттирилиши ҳақида муҳим овоз бериш ўтди. Дебатлар вақтида менинг қўрқитувчи куч сифатида ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлигим масаласи қўйилди. Мен "Ҳа" деб жавоб бердим", деб айтди Мэй.

18 июлда Мэй британ парламентидаги биринчи нутқида гўёки Россия ва Шимолий Корея томонидан солинаётган таҳдид сабабли Буюк Британиянинг ядровий кучларини модернизациялаш зарурлигини таъкидлаб ўтганди.