Хитойлик спортчи Лю Хун шу йил баҳорда қонидан допинг топилгани сабаб спорт ўйинларидан дисквалификация қилинганига қарамай, Риодаги Олимпиада ўйинларида қатнашади. Бу ҳақда Insidethegames хабар бермоқда.

Лю Хун спортча юриш бўйича 7-8 май кунлари Римда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, лекин қонида допинг аниқлангани сабаб совриндан маҳрум этилганди. Қолаверса, уни спорт мусобақаларидан дисквалификация қилишганди. Шундай бўлишига қарамай хитойлик спортчига Бразилияга боришга рухсат берилди.

Халқаро Олимпиада қўмитаси россиялик енгил атлетикачиларни Рио Олимпиадасидан маҳрум қилар экан бирор марта ҳам допинг билан «қўлга тушмаган» спортчиларгина мусобақада қатнашишини маълум қилганди.