250 минг доллар турадиган Lamborghini суперкаридан антиқа усулда фойдаланилди. 

Австралияда Lamborghini Murcielago спорткари шатакда эчкиларни олиб кетаётган видеоролик интернетда хитга айланди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Антиқа ҳолат Янги Жанубий Уэльс штатида суратга олинган.

"Мен нима учун мумкин эмас, деб айтаяпман!", деб қимматбаҳо машинадан ажабтовур ҳолда фойдаланилганига изоҳ қолдирган ролик муаллифи.