Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотелнинг турк ҳарбийларининг давлат тўнтарувига уринишдан кейин ҳибсга олиниши борасидаги баёнотини кескин танқид қилди. 

Аввалроқ Вотел АҚШ бирга ишлаган кўплаб турк ҳарбийлари панжара ортига тушганларидан хавотир билдирганди. 

"Бутун дунё биз демократияни қўриқлашимизни билади. Бироқ кимдир панжара ортига тушганлар учун қайғурмоқда. Американинг каттароқ идорасидан бир генерал у алоқада бўлган ҳарбийларни турмага ташлашаётганини айтмоқда. Бу сенинг ишинг эмас, сен кимсан ўзи?", деб айтди Эрдўған Анқара яқинидаги Галбоши шаҳрида сўзлаган нутқида.

Эрдўған америкалик генерални "бош фитначи" (мухолиф имом Фатҳулла Гулен назарда тутилмоқда) билан бир давлатда яшаб туриб "фитначилар билан қаторга туришини" айтди. 

"Бизнинг халқ барчасини кўрмоқда. Бундай баёнотлар қиладиганлар ўз-ўзини фош қилади", деб якунлади сўзларини Эрдўған.