Роландо Круз 17 ёшли қизи Моника Крузнинг фейсбукдаги саҳифасида Snapchat ижтимоий тармоғидаги Dog ("Ит") фильтри қўлланган кўплаб суратларни аниқлагандан кейин, қизини 3 кун давомида қафасда ушлаб тургани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда News10Live хабар бермоқда. 

Қизни бувиси аниқлаган, у набираси қўнғироқларга жавоб бермай қўйганидан хавотирлана бошлаган. Моника ўзининг ётоқхонасида ит қафасида аниқланган.

Таъкидланишича, ота қизини шунчаки қафасга қамамаган, балки 3 кун давомида уни итлар овқати билан боққан ва итлар идишига сув қуйиб берган.