"Гамбург" немис футбол клуби бош директори Дитмар Байерсдорфер қорнидан ўқотар жароҳат олгандан кейин футболкаси яроқсиз ҳолга келган 13 ёшли мухлисига янги футболка берди. Бу ҳақда NDR хабар бермоқда.

Исми айтилмаётган ўсмир 23 июлда Гамбургнинг спорт майдонларидан бирида футбол ўйнаётганда жароҳат олган. Номаълум кимса ундан қўпол равишда майдонни тарк этишни талаб қилган, бироқ ўсмир буни рад этган. Бир неча дақиқадан кейин ўқ овози эшитилиб, унинг оқибатида ўсмир қорнидан жароҳат олган. Ўқ ўсмирнинг ҳаётий муҳим аъзоларига тегмаган ва ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Жиноятчи эса қидирилмоқда.

26 июлда Берлинда ўқотар жароҳатдан маҳаллий шифохоналардан бирининг шифокори ҳалок бўлган, босқинчи ўзини отиб ташлаган.

22 июлда Мюнхендаги савдо марказида 18 ёшли эронлик ўсмир Али Давид Сонболи 9 кишини отиб ташлаган ва сўнгра ўз жонига қасд қилган. Ҳужум оқибатида 35 киши яраланган.