Хитой ҳукумати пойтахтдаги люкс тоифали Ritz-Carlton меҳмонхонасига хизматлар ҳаққини оширгани учун 2 миллион юань (тахминан 300,8 минг доллар) жарима солди. Бу ҳақида ХХР Давлат тараққиёт ва ислоҳот қўмитасининг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар қилди

 “Ritz-Carlton” меҳмонхонаси маъмурияти хўжалик фаолиятга солиқлар бекор қилингани ва ҚҚСга (қўшимча қиймат солиғи) ўтиш, шунингдек сув, электр учун солиқ имтиёзлари борлигини билиб туриб, ҚҚСга ўтиш баҳонасида овқатланиш хизматлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларни кўтарди ва бу истеъмолчиларнинг шикоятларига сабаб бўлди”, - дейилади ҳужжатда. 

Жорий йилнинг 1 майидан Хитой ҳукумати хўжалик фаолияти солиғини иқтисодиётнинг тўрт соҳаси – молия, қурилиш, кўчмас мулк ва истеъмолчи хизматлари соҳаларида ҚҚС солиғига алмаштирди. Қурилиш ва кўчмас мулк соҳасида ҚҚС 11 фоизни, молия ва истеъмолчи хизматлари соҳасида эса 6 фоизни ташкил этган.