АҚШ президентлигига демократлардан номзоди кўрсатилган Ҳиллари Клинтон сайловчиларга йўллаган расман номзод сифатидаги мурожаатида ўзининг тўғридан-тўғри рақиби Доналд Трампни кескин танқид қилди.

«Трамп террорчилар ҳақида ҳарбийларимиздан кўпроқ нарса билишини айтди. Демак у бизнинг ҳарбийларга, армиямизга ишонмайди. У ҳаммасини ўзим ҳал қил оламан, деди. Йўқ, Доналд, бундай бўлмайди.

Биз барчасини бирга ҳал қиламиз. У АҚШни яна буюк қиламан, деб қоп-қоп ваъда бермоқда. Буни бир ўзи қила олмайди-ку!

У оддий провакациядан ўзини йўқотиб қўяди. Интервью вақти берилган битта жиддий савол ва дебатлардаги савол-жавобдан шошиб қолади. Унинг Овал стол (АҚШ президентлари хонасидаги стол) атрофида ўтирганини тасаввур қилсам, даҳшатга тушаман.

Умуман, битта твит билан қармоққа илинадиган одамга қандай қилиб бутун бошли ядро қуролини топшириб қўйиш мумкин?», дейди Клинтон хоним.