Ҳиндистонда бинонинг қисман қулаши натижасида камида 9 нафар киши ҳалок бўлди, 10 нафардан ортиғи жароҳат олди. Бу ҳақида ANI агентлиги хабар берди. 

Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри яқинида содир бўлган. 

Агентликнинг маълум қилишича, гап қурилаётган бинонинг қисман қулаши ҳақида бормоқда. Рўй берган воқеа сабабларига ойдинлик киритилмаган.