Ҳиндистоннинг Керала штатида дунёдаги "энг кекса" фил учун байрам уюштирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Дакшаяни лақабли урғочи фил 86 ёшда. Шу муносабат билан Тривандрам шаҳри кўчаларида филни оломон қаршилади. Дакшаяни байрамона безалди ва "Момо фил" деган ном олди.

Шунингдек, филни Гиннесс рекордлар китобига тутқунликдаги энг кекса фил сифатида киритилиши бўйича ариза ҳам берилди, бироқ унга рад жавоби олинди. 

Айни вақтда Тайванда 2003 йилда 86 ёшида вафот этган Осиё фили энг ёши улуғ фил ҳисобланади.