Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

Бугун эътиборингизга бир вақтнинг ўзида танадаги кераксиз ёғларни эритадиган ва чироқларни ёқадиган ихтиро ҳақида сўзлаб берамиз.

Ҳиндистонлик миллиардер Манож Бхаргава электр гибридли велосипед ўйлаб топди. Унинг ёрдамида уйни электр қуввати билан таъминласа бўлади.

Унга ўтирган киши велотренажёр педалини айлантиришни бошласа, генераторни ишлатувчи қурилма ишга тушади ва аккумулятор қувватланади. Бир соатли ана шундай машқ хўжалик хонадонни 24 соат электр қуввати билан таъминлайди.

Ихтирочининг ана шундай ажойиб кашфиёт қилишидан мақсади, бугунги кунда камбағаллик сабаб электр қувватидан баҳраманд бўла олмаётган 1,3 млрд кишини бахтиёр этишдир. Қурилма ёрдамида ҳатто интернетдан фойдаланиш ва таълим олиш мумкин. 

«Агар сен бойлик соҳиби бўлсанг, муҳтожларга ёрдам бериш бурчингдир», ― деди Манож.

У Ҳиндистонда ана шундай велосипедлардан ўз ҳисоби эвазига 10 минг дона чиқаришни мўлжаллаган.