Италия Олий суди Skype орқали турмуш қуришга қарор қилган италиялик аёл ва покистонлик эркакнинг никоҳини қонуний деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида West-Info маълум қилди

Манбага кўра, бундан аввал судга Италия ички ишлар вазирлигидан никоҳни ноқонуний деб ҳисоблаш сўралган хат келиб тушган. 

Судья жуфтлик жисмонан бир жойда бўлмаган бўлса-да, уларнинг онгли равишда оила қуришни истаганини тан олди, италиялик аёл ва покистонлик эркакнинг мулоқоти рақамли форматда амалга оширилган. Бундан ташқари, суд оила қуриш учун жисмоний иштирок мажбурий жараён эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди.