Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ўз вақтида "Лацио", "Интер", "Ювентус" ва "Атлетико" клубларида юлдузлик даврини ўтказган Кристиан Виери 43 ёшида профессионал футболчилик фаолиятига қайтганини эълон қилди.

"Менда ажойиб янгилик бор. "Бобо" қайтди ва Хитойда ўйнайди! 5 ой олдин вазним 101 кг эди, ҳозир 91 кг. Мен 10 килограммга оздим. Яна 2 кг озаман ва футбол ўйнашга тайёр бўламан. Кунингиз яхши ўтсин", деган Виери Инстаграмдаги саҳифаси орқали.

Виери Италия чемпиони бўлган, Европа Суперкубоги, Кубок эгалари Кубоги, Италия Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. У 2009 йилда "Аталанта"дан кетгач, футболчилик фаолиятини якунлаган эди.