Microsoft корпорацияси йил давомида 2 850 нафар ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди

Қисқартмалар компаниянинг мобил бўлимида амалга оширилади. Қисқартириш ишларининг аксарияти 2017 молиявий йилда якунланади. 2016 йилнинг май ойида Microsoft Финляндияда 1,3 мингдан ортиқ ишчи ўринларини қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилганди. Хусусан, мобил телефонларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Microsoft Mobile Oy компанияси ёпилади, унинг идоралари Тампер ва Эспоода жойлашган бўлган. Шунингдек ўша пайт Америка компаниясининг бутун дунёда яна 500 нафар ходими қисқартирилиши маълум қилинганди. 

Финляндия апель ойида Nokia’даги ходимлар қисқартмаси натижасида 1,3 минг  фуқаросининг ишсиз қолганлиги туфайли ЕИдан ёрдам сўраш ниятида эканлиги ҳақида хабар қилганди.