Непалда автобус иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 15 киши вафот этиб, камида 27 киши жабрланган, деб хабар қилмоқда Kathmandu Post.

Аввалроқ, 9 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ва камида 10 кишининг жабрлангани ҳақида сўз юритилган эди. 

Бахтсиз воқеа Дханкута туманида юз берган. Йўлдан чиқиб кетган автобус 100 метрлар пастга шўнғиган. Транспорт воситасида 40дан ортиқ киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўхташ тизимида юз берган носозлик туфайли фожиа содир бўлган.