Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Рио-де-Жанейродаги ижтимоий лойиҳалардан бирида иштирок этди. У бир гуруҳ ўсмирлар билан бирга пляж футболи ўйнаган. Бу ҳақда 2016 йилги Ёзги Олимпиада учун ташкил қилинган расмий сайтда маълум қилинди.

Маросимда 1994 йилги ЖЧ иштирокчиси, айни вақтда "Васко да Гама" жамоаси мураббийи ҳисобланадиган Жоржиньо, 2012 йилги Олимиада ўйинларининг кумуш медали соҳиби, "Фламенго" ҳужумчиси Леандро Дамиан, воллейболчи Марселиньо ҳамда пляж волейболининг собиқ юлдузи Жоржиньо ҳам иштирок этган.

"Мен ҳамиша футбол мухлиси бўлганман. Ёшлигимда футболчи бўлмоқчи эдим, аммо ота-онам мени қиличбозликка берган. Мен ҳозир ҳам вақтимни чоғ ўтказиш учун футбол ўйнаб тураман", деган Бах.

У 1976 йилда Олимпиаданинг рапирачилар турнирида чемпион бўлган.

Рио-2016 олимпиадаси 5 август куни бошланиб, 21 августга қадар давом этади.