28 июлда Рим папаси Франциск Польшанинг Ченстохова шаҳридаги байрам ибодатида йиқилиб тушди.

Mirror нашрининг маълум қилишича, понтифик меҳробга кетаётганда йиқилиб тушган.  

Унинг ёнидаги руҳонийлар унга туриб олишга ёрдам беришган. Байрам ибодати Польшанинг чўқинтирилишининг 1050 йиллигига бағишланган бўлган.