Хитой қуролли кучлари Жанубий-Хитой денгизида Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказади, деб хабар қилмоқда Fox News.

ХХР ҳарбий маъмурияти вакили сўзларига кўра, ҳарбий ҳаво ва ҳарбий денгиз кучларининг машғулотлари сентябрь ойида бўлиб ўтади. Ўқув амалиётлари икки мамлакат армиялари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилаш ҳамда денгиздаги таҳдидларга биргаликда жавоб бериш имкониятларини кучайтиришга қаратилган. 

Бунда, вазирликнинг қайд этишича, мазкур ҳарбий ўқув машғулотлар бошқа бирон давлатга қарши қаратилмаган.