Россиянинг 272 нафар спортчиси Олимпиадага йўл олади

Спорт 29 Июль 2016 4781

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпия ўйинларида 272 нафар россиялик спортчи иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақида РФ спорт вазири Виталий Мутконинг маълумотига таяниб, РИА “Новости” маълум қилди. 

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроқўми Олимпия ўйинлардан Россиялик спортчиларнинг ҳаммасини ҳам четлатмади. Ижроқўм Риодаги Ўйинларда айнан кимлар иштирок этишини белгилаш ҳуқуқини халқаро спорт федерацияларига қолдирди. Шуниси аниқки, допинг билан қўлга тушган россиялик спортчилар 2016 йилги Олимпиадада иштирок этишмайди. 

“Бугунга келиб, 272 нафар спортчига Олимпия ўйинларида қатнашишга изн берилди. Бу борадаги сўнгги қарор эртага чиқарилади, бир қатор спорт турлари бўйича баҳсли жараёнларга нуқта қўйилади. Биз мезонларнинг айнан бизнинг жамоамизга нисбатан жорий қилинганлигини кўриб турибмиз”, - деди Мутко Спорт вазирлиги коллегиясининг мажлисида. “Биз турли стандартларнинг мавжудлигига гувоҳ бўлдик. Мамлакат раҳбарияти, биз ва федерациялар томонидан ҳаммаси айтиб бўлинди. Энди диққатимизни жамлаб, ишимизни қилишимиз керак”, - дея қўшимча қилди у. 
 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 25764 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 30177 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 35020 Жамият
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди
13:34 4 Спорт
ОАВ: Трамп Trump University иши бўйича 25 миллион доллар товон пули тўлайди
12:58 443 Жамият
Туркияда Россия элчисининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилинаётган 2 киши ҳибсга олинди
12:50 841 Жаҳон
Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди
«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
12:21 944 Жамият
2050 йилни кутишга арзирли 11 сабаб
Бразилияда бандитлар маҳбусларни ташийдиган автобусларни ёқиб юборишди
12:00 1227 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар