Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида жойлашган туғруқхона ўққа тутилди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Маълум қилинишича, бу ҳужум оқибатида Save the Children номли бу туғруқхона биносига жиддий зарар етган.

Independent мухбири маълумотига кўра, бу ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Ушбу муассаса 100 км радиусни қамрайдиган ҳудуддаги ягона туғруқхона бўлиб, унда 1300 нафар аёллар ва болалар жойлашганди.