Аксарият америкаликлар АҚШ президентилигига демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг партия съездидаги (Филадельфияда) чиқишини ижобий баҳолашди ва унинг нутқини рақиби Дональд Трампнинг республикачилар съездида (Огайо штатида) сўзлаган нутқидан муваффақиятли чиққан, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар қилди. 

Манбага кўра, демократик съезд тугатилиши билан СNN телекомпаниясида телетомошабинлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари шундан далолат беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, Клинтоннинг чиқишини томоша қилган 71 фоиз сайловчилар унинг нутқини “жуда ижобий”, 15 фоизи эса – шунчаки ижобий дея баҳолашган. Фақатгина 12 фоиз ёши катта фуқароларгина унга “салбий” муносабат билдирган. Демократлар номзодининг Филадельфиядаги миллий съездда қилган чиқишидан кейин “тадқиқотнинг 60 фоиз иштирокчилари ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда энди айнан Клинтонга овоз бериш эҳтимоли кўплигини, 30 фоизи эса бундай эҳтимолнинг камроқ эканлигини маълум қилишган”, дея таъкидланади манбада. 

Демократлар партияси съезди трансляциясини томоша қилган 82 фоиз сайловчиларнинг фикрича, Клинтон ўз чиқишида мамлакатнинг бундан кейинги ривожланишида “тўғри йўналиш” кўрсатган. “Бу кўрсаткич Дональд Трампникидан яхшироқ. Кливленддаги съезддан кейин америкаликларнинг 73 фоизи унинг тўғри йўналиш кўрсатганини маълум қилишганди”, - дея хабар беради телекомпания.